Ободонлаштириш ходимлари учун “Иссиқ овқат” акцияси

23.01.2020 16:01:07

“Адолат” СДП Чирчиқ шаҳар кенгаши депутатлари томонидан “Воҳид Ҳайдаров” МФЙ ҳамкорлигида “Иссиқ овқат” акцияси ўтказилди. Шаҳардаги Троицк қўрғони ҳудудида меҳнат қилаётган Ободонлаштириш бўлими ходимларига тушлик дастурхони ёзилди. Унда 40 нафарга яқин ишчиларга ош тарқатилди.

Равшан Дастиров, “Адолат” СДП Чирчиқ шаҳар Кенгаши раиси, халқ депутатлари  Чирчиқ шаҳар Кенгаши  депутати:

-Айтиш керакки, шаҳримиз кўчларининг озодалиги ва ободонлиги, атроф-муҳит саришталигини таъминлаш йўлида эрта-ю кеч, қишин-ёзин тинмай меҳнат қилиб келаётган соҳа ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, биз мутассадиларнинг  вазифаси. Биз келгусида ҳам бу каби акциялар, маънавий-маърифий тадбирларни мунтазам ўтказиб, уларга кўтаринки кайфият улашиш, моддий ва маънавий рағбатлантиришга эътибор қаратамиз.   

Ўзбекистон “Адолат” СДП

 Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+