Оила муҳофазаси етарли даражадами?

04.03.2020 12:03:00

Президентимиз томонидан сўнги уч йил давомида мамлакатимизда инсон манфаатларига хизмат қиладиган жуда кенг қамровли ислоҳотлар давом этмоқда. Кам таъминланган, ижтимоий муҳофазага муҳтож, ёлғиз, кекса ва ногиронлиги бўлган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий йўналишлариридан биридир. Кўпчилигимизнинг хабаримиз бор, оила жамиятнинг, давлатнинг асосий бўғини ҳисобланади. Мамлакатимизда оилани мустаҳкамлаш, оиладаги болаларни ҳар томонлома баркамол авлод қилиб тарбиялаш бугунги куннинг энг долзарб мавзуси ҳисобланади. Ҳозирги кундаги оилада, болаларни тарбиялашда ва жамиятдаги асосий муаммолардан бири молиявий етишмовчиликдир.

Мамлакатимизда 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга ва бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа беришдан мақсад болаларни парваришлаш учун ижтимоий-моддий жиҳатдан қўллаб-қувбатлаш ҳисобланади.

Амалдаги қонунчиликда, яъни Ўзбекситон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15-февраль кунги 44-сон қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ва бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа фақат кам таъминланган оилаларгагина берилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Оила деб номланувчи XIV боб 63-моддасида “Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга” ва 65-моддасида “Фарзандлар ота-оналарнинг насл-насабидан ва фуқаролик ҳолатидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар. Оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади” деб кўрсатилган.

Болаларнинг қонун олдида тенгилиги бу-ижтимоий, сиёсий, иқтисодий маънода тушунилади. Шу маънода 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга ва бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақалар бола қандай шароитда туғилиши ва парваришланишидан қатъий назар ҳар бирига берилса, оиладаги ижтимоий-моддий муаммолар ҳал этилиши натижасида оилалардаги муҳит яхшиланган ҳамда ажримлар, моддий етишмовчиликларнинг, жамиятимизда учраб турган коррупцион ҳолатларнинг олди олинган бўлар эди.

 

Б.Р.МАМУТОВ,

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Қораўзак туманидаги Халқ қабулхонаси мудири

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+