Оила – жамият таянчи

10.07.2020 14:07:15

Жамиятнинг асосий ижтимоий вазифаларидан бири бўлган соғлом авлодни тарбиялаш оиланинг фаолияти билан чамбарчас боғлиқдир. Жисмонан соғлом, маънан кучли ва ақлан етук соғлом авлодни яратиш оиланинг энг асосий ижтимоий вазифаларидан биридир. Шунинг учун бизнинг мустақил давлатимизда оиланинг мустаҳкам бўлишига, унинг тарбиявий имкониятини оширишга катта ахамият берилмоқда. Зеро оила ҳаётнинг абадийлиги, авлодларнинг давомийлигини таъминлайдиган муқаддас урф-одатларимизни сақлайдиган, шу билан бирга келажак насллар муносиб инсонлар бўлиб етишишига бевосита таъсир кўрсатадиган муҳим хаётий қадриятдир.

 Агар оила соғлом ва мустаҳкам бўлса, маҳаллада тинчлик ва хамжиҳатликка эришилади. Бинобарин, оилалари мустаҳкам бўлган давлатда осойишталик ва барқарорлик ҳукм суради. Шунинг учун бугунги кунимиз ва эртанги истиқболимиз учун энг муҳим ва долзарб масала  –  оилага эътиборни кучайтириш, уни ижтимоий ҳимоялаш, эъзозлаш ва қўллаб-қувватлаш вазифаси турибди.

Ўзбекистонда оиланинг мавқеи ниҳоятда юқори. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, мамлакатимизда амалга оширилаётган янгиланиш ва тараққиёт сиёсатининг мақсади юртимизда истиқомат қилувчи барча инсонлар учун муносиб ҳаёт шароитини яратиб бериш, ривожланаётган демократик мамалакатлардаги кафолатланадиган турмуш даражаси  ва эркинликларини таъминлаш, ахлоқий жиҳатдан мустаҳкам оила бўлган адолатли жамиятни шакллантиришдир.

 

Мадина ВАҲОБОВА,

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+