Оилаларнинг барқарор даромад манбаи

07.08.2020 12:08:39

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини ошириш, уларни даромад манбаи билан таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишидан асосий мақсад қилиб бугунги қийин вазиятда аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш, ҳотин-қизлар ва ёшларни бандлигини таъминлаб уларнинг даромадларини ошириш белгиланди.

Биламизки, юртимизда ёшлар кўпчиликни ташкил қилади, шундай экан уларнинг муаммоларини ҳал қилиш бирламчи вазифалардан биридир. Президентимиз томонидан 30 июндаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонни имзоланиши ёшлар сиёсатида олдинга ташланган катта қадам бўлди. Ушбу фармонга мувофиқ, зарур ваколат ва молиявий ресурсларга эга бўлган Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилди.

Асосий масала ёшларнинг мактабдан касб-ҳунар ўрганишлари ва мактаб битирувчиларининг олий таълимга кириш кўрсаткичининг оширилиши бўлди. Бу бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Меҳнат бозори талабларига бизнинг ёшларнинг тайёрлиги ва бу бўйича қилиниши керак бўлган масалалар кўриб чиқилди.

Жорий йилда 339 та касб-ҳунар мактабилари, 212 та коллеж, 175 та техникумда 215 минг нафар ёшларнинг таълим олишлари режалаштирилган.

Ёшлар учун яна бир муҳим янгилик – Тадбиркорлик фаолиятининг қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси қошида  “Венчур” фонд ташкил этилиши белгиланди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига 33 минг 380 нафар аёлни ҳаётга мотивациялаш ва касбга ўргатиш бўйича ўқув курслари ташкил этиш вазифаси қўйилди.

Албатта, бу кўрилаётган масалалар негизида аёлларнинг жамиятдаги ўрнини ошириш, ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш орқали бандлигини таъминлаб, даромадини ошириш ётибди.

                                                                                                                               Хуршидбек  ДАВЛЕТОВ,

                                                                                                     Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                                                  туманлараро ижрочи котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+