Оилавий тадбиркорлик учун кредит ажратилди

10.03.2020 10:03:22

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд туман Кенгаши қошида ташкил этилган “Адолат” қабулхонаси фуқаролар мурожаатларини тинглаш, муаммоларини ҳал этиш борасида самарали фаолият олиб бормоқда. Бу эса маҳаллий кенгашга партиядан сайланган депутатлар ва партия туман Кенгаши ўртасида ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятини янада мустаҳкамлашга, электорат манфаатларини ҳимоя қилишга, сиёсий кучнинг аҳоли ўртасида танилувчанлиги ортишига асос бўлиб хизмат қилмоқда.

“Адолат” қабулхонасига мурожаат этувчилар орасида тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган, лекин ишни қандай йўлга қўйишни билмаётганлар ҳам борлигини қайд этиш жоиз. Масалан, “Бўзи” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи уюшмаган ёшлардан Фаррух Абдушукуров ўз фикрини шундай баён этди:

- Кўпдан бери оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиб, уйда иссиқхона  билан шуғулланишни ният қилгандим. Лекин маблағ етишмаслиги ишга халақит берарди. “Адолат” қабулхонасига мурожаат этиб, зарур йўл-йўриқларни олдим. Барча ҳужжатларни тайёрлагач, “Агробанк”нинг туман бўлимига тақдим этдим ва 30 миллион сўм кредитга эга бўлдим. Бугун-эрта иссиқхона қуриш учун жиддий ишга киришаман.

“Адолат” қабулхонасига ташриф буюрган “Захлик” МФЙ фуқароси Набиева Салима ўзи ҳамда қизи Землянская Истода II-гуруҳ ногирони эканлиги сабабли, тоби йўқлигини маълум қилди. Мурожаат қилишига сабаб дори-дармонга эҳтиёжи борлигини айтиб ўтди. Фуқарога соғлиги учун зарур бўлган дори-дармон воситалари “Қизил ярим ой” жамияти Самарқанд туман бўлими томонидан топширилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+