Олотни қандай ислоҳотлар кутмоқда?

26.11.2019 16:11:25

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига 28-Пайкент сайлов округидан номзод этиб қўйилган Дилшод Бозоров Олот тумани сайловчилари билан учрашди. Учрашув давомида дастлаб номзоднинг ҳаёти ва фаолияти тўғрисида маълумотлар берилди.

Тадбир давомида Дилшод Бозоров сайловчиларни ўзининг сайловолди дастури билан таништирди. Таъкидлаш лозимки, номзоднинг дастурида таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, имкониятларни кенгайтириш, шароитлар кўламини юқори даражага кўтариш масалалари асосий ўринда қайд этилган. Шунингдек, умумий ўрта таълим сифатини тубдан яхшилаш, умумтаълим мактабларини ҳақиқий билим масканларига айлантириш, болалар спорти ҳамда мусиқа ва санъат мактабларини сон ва сифат жиҳатдан янгилаш, болаларнинг мутолаа маданиятини ривожлантириш, ўқитувчилар ҳуқуқий мақомини янада кўтариш, уларнинг иш ҳақи ва ижтимоий мавқеини оширишга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни амалга ошириш, педагогликка мойиллиги бўлган ёшларни мақсадли тарбиялаб бориш бўйича вазифаларни амалга ошириш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда илм-фаннинг ўрнини кучайтириш, инновацион иқтисодиётга ўтиш, илм-фан ва ишлаб чиқариш ҳамкорлигини мустаҳкамлаш чораларини кўриш масалалари алоҳида қайд этилган.

-Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Дилшод Бозоров билан бўлиб ўтган учрашув фуқароларнинг ишончини оширди. Айниқса, сайловолди дастур барчада қизиқиш уйғотди. Бу каби учрашувларнинг ўтказилиши сайловда олотликларнинг фаоллиги ва ташаббусини оширади, шунингдек, ҳар бир номзоднинг дастури билан олдиндан танишиб боришида имкон беради, - дейди Халқ депутатлари Олот туман Кенгаши депутати Нодир Олтиев.

Номзоднинг дастури билан танишган сайловчилар ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Таълим тараққиёти йўлида қилиниши керак бўлган амалий ишларнинг аниқ натижалари хусусида таклифларини қайд этган ҳолда фаол иштирок этишди.

Номзоднинг дастури сайловчилар томонидан қўллаб-қувватланди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+