Она тилимда янграр беш ташаббус жилоси

22.10.2019 14:10:10

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Хоразм вилоят Кенгаши ҳамда Урганч давлат университети 2-сон академик лицей билан ҳамкорликда   “Она тилимда янграр беш ташаббус жилоси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир  ташкил этилди.

Унда партия фаоллари, депутатлар, мазкур лицей ўқитувчи ва ўқувчилари, ҳамкор ташкилот  ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни лицей директори Оллаёр Қутлимуратов  кириш сўзи билан   очиб берди ва партия томонидан олиб борилаётган ишлар, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатларга тўхталди.

Сўзга чиққан партия фаоллари томонидан  ёшларни она тилимизга бўлган ҳурмат-эътиборини юксалтириш, тил - миллатнинг борлиги, бирлиги ва буюк хазинаси экани тўғрисидаги фикр ва мулоҳазалари иштирокчиларнинг диққат марказидан жой олди.

Лицейнинг иқтидорли ўқувчилари ҳамда партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши қошида ташкил этилган “Истеъдод” клуби аъзоларининг 5 ташаббус доирасидаги амалий ишлари, саҳна кўринишлари, шеър ва қўшиқлари иштирокчиларга кўтаринкилик улашди.

Тадбирда фаол иштирок этган бир гуруҳ иқтидорли ёшларга “Адолат дўпписи ва белбоғи” ҳамда сертификати, ўқитувчиларга партиянинг ташаккурномаси тақдим этилди.

Воҳамизда байрам шукуҳи давом этмоқда.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

                                                                                                         

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+