Онлайн дарслар талаб даражасида ўзлаштирилдими? 

24.12.2020 20:12:37

Ўзбекистон "Адолат" СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан пандемия шароитида МТТ, умумтаълим мактаблари ҳамда ОТМларлаги онлайн дарсларни ташкил қилиш билан боғлиқ ташкилий муаммолар, онлайн дарсларни моддий-техник базасини таъминлаш бўйича юзага келган қийинтчиликлар ва уларни бартараф этиш юзасидан кўрилаётган режалари бўйича натижалар юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, ишчи гуруҳи томонидан вилоятдаги Олий таълим муассасаларига ва умумтаълим мактабларига ташриф буюрилганда ўқитувчи-педагоглар ва ўқувчилар ҳамда талабалар мазкур мавзуда ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Айтиш керакки, пандемия даврида онлайн дарслар қисқа муддатда педагогларимизнинг фидокорона меҳнати натижасида муттасил эфирга узатилиб, такомиллаштириб борилди. Бундан ташқари, эфирга узатилган дарслар юзасидан таклиф олиш учун ижтимоий тармоқда алоҳида саҳифа ташкил этилди. Уларга келиб тушаётган таклифлар асосида дарслар сифати кундан-кунга яхшиланиб борди. Албатта, ушбу жараёнда халқимиз томонидан чексиз миннатдорчилик билдирилиб, дарс жараёнларини ўзлаштириши учун фарзандларига қулай шарт-шароитлар яратиб берилди. Аммо, шундай бўлса-да, чекка ҳудудларда, қишлоқ жойларда онлайн дарслар узатилаётганда электр тармоқларидаги узилишлар, кам таъминланган оилаларда интернет узатишлар билан боғлиқ муаммолар бўлганлиги сабабли онлайн дарслар ўқувчилар томонидан ўзлаштириш талаб даражасида бўлмаганлиги фикр-мулоҳазалар асносида аён бўлди.

Ойбек Баҳромов, Термиз шаҳар 18-умумтаълим мактаби директори:

  • Онлайн дарслар эфир вақти 3-4 фарзандли оилалар учун ноқулай бўлмоқда, уйда телевизор битта, дарслар бир пайтда бошқа каналларда ёки такрорий эфир учун кун бўйи болалар телевизор тагида ўтиришига тўғри келаркан. Шунингдек, чекка ҳудудларда интернет сифатида муаммо бор. Электр тармоқларидаги узилишларни айтмасак ҳам бўлади. Ўқитувчиларимизни ҳам барчасини компьютер билан таъминлашда муаммолар юзага келди. Мактабда компьютер билан таъминланиш даражаси жуда паст. Шунинг учун ўқув йили бошидан ота-оналарнинг розилиги асосида карантин қоидаларига амал қилган ҳолда дарсларни анъанавий тарзда олиб боряпмиз. Деярли 90 фоиз ўқувчилар анъанавий дарсларга қатнашиб бормоқдалар.

Ишчи гуруҳи ўрганишлари давом этмоқда.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат”СДП Сурхондарё вилояти

Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+