Онлайн семинарда иш режалар кўриб чиқилди

27.05.2020 11:05:01

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгашининг телеграм мессенжеридаги “Adolat deputatlari” гуруҳида партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муҳаммаджон Валиев билан  вилоят Кенгаши ходимлари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари иштирокида  онлайн-семинар бўлиб ўтди. “Карантин шароитида иқтисодий-ижтимоий соҳалар фаолиятини самарали ташкил этишда парламент ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг  ҳамкорлиги” мавзуси доирасида зарур тушунча ва тавсиялар берилди.

Семинарда туман-шаҳар партия Кенгаши раиси ва партия депутатлари пандемия даврида тиббиёт ходимларини моддий ва маънавий жиҳатдан  рағбатлантиришда адолат тамойилларига амал қилинишини ўрганиш, аҳолини томорқадан унумли фойдаланишга чақириш ва бу борадаги муаммоларни бартараф этиш, махсус комиссия қарори билан иш бошлаган корхоналарда карантин меъёрларига риоя этилиши, ишчи-ходимлар тиббий хавфсизлигини назорат қилиш масалаларида ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан жавоб олдилар.

— Ҳурматли депутатлар, сизлар билан масофадан бўлса ҳам учрашиб турганимдан хурсандман. Бугунги кунда аҳолини  қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиб, ечими йўлидаги ҳаракатларингиз учун  миннатдорчилик билдираман, – деди Қонунчилик палатаси депутати онлайн семинарда – Биз сизлар билан биргаликда бир йўлдамиз, мақсадимиз халққа хизмат қилиш, унинг фаровонлигини оширишдир. Бунинг учун барчамиз масъулмиз. Фаолиятимиз давомида халқ орасида юрамиз, албатта турли даражадаги муаммоларга дуч келамиз, уларни биргаликда, маслаҳатлашиб ҳал қилсак, барча учун фойдали бўлади.

 

 Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+