Онлайн семинарда вазифалар белгилаб олинди

28.05.2020 12:05:19

Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши томонидан “Карантин  шароитида иқтисодий-ижтимоий соҳалар фаолиятини самарали ташкил этишда парламент ва маҳаллий Кенгаш депутатларининг ҳамкорлиги” мавзусида онлайн семинар бўлиб ўтди. Семинарда вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари раислари, ходимлари ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари  иштирок этишди.

Семинарда “Карантин даврида даромадсиз қолган фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саховат ва кўмак” акциясида фаол иштирок этиш”, “Карантин даврида партия вилоят Кенгаши томонидан амалга оширилган ишларни ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда ёритиб бориш” мавзуларида вилоят Кенгаши бош мутахассиси Гулора Исмоилова, вилоят Кенгаши матбуот котиби Замира Абдуллаеваларнинг маърузалари тингланди. Шунингдек, депутатлар билан ҳамкорликда  ижтимоий ҳимояга мухтожлиги бор хонадонлар ҳолидан хабар олиш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатида фаол иштирок этиш устувор вазифа этиб белгиланди.

Фикр ва мулоҳазалар қизғин тус олган онлайн семинар сўнгида иштирокчилар ўз саволларига батафсил жавоблар олишди.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+