Ўқитувчи – маънавият меъмори

20.10.2020 15:10:13

Ўзбекистон "Адолат" СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан Жарқўрғон бизнес ва енгил саноат техникумида Президентимизнинг “Ўқитувчилар ва мураббийлар куни” муносабати билан ўтказилган видеоселектордаги маърузасига доир топшириқлар ижроси бўйича таълим жараёнида қилиниши керак бўлган ишлар муҳокамасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда партиянинг вилоят ва туман Кенгашлари ходимлари, депутатлар, техникум педагог ходимлари, партиянинг фаол аъзолари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар нутқда кўтарилган таклифлар, илгари сурилган буюк ғоялар аҳамияти ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Маърузачилар ўз нутқида  Президентимиз маърузасидаги “Учинчи Ренессанс” ва унинг мазмун-моҳияти, бу тушунча миллий ғоя даражасига кўтарилаётгани хусусида тушунча ва фикр-мулоҳазалар билдиришиб, янги даврга қадам қўйишда ёшларни катта илмий ишлар, кашфиётлар сари  йўналтириш зарурлиги хусусида айтиб ўтишди. Мамлакатимиз янги давр остонасида тараққиёт сари одимлар экан илмий салоҳиятга бўлган талаб  йилдан йилга ортиб бораётганлиги кузатилаётганлиги ҳақида  ўз фикрларини баён этишди.

Иштирокчилар тадбир давомида дунё миқёсида юқори илм чўққиларини эгаллаш учун барчанинг  дунёқараши, илмга бўлган рағбатини оширишда таълим соҳаси вакилларидан мустаҳкам ирода ва кенг дунёқараш, маънавий ва ҳуқуқий билим талаб қилиниши хусусида ўзаро таклиф ва мулоҳазалар билдиришди .

Қизларшой Раҳматова, Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгаши депутати:

-Айтиш жоизки, бугунги замон шиддати, юксалаётган тараққиёт барчамиздан мукаммалликни талаб қилмоқда. Сўнгги йилларда қабул қилинган ўнлаб муҳим қарорлар ечимлар, дастурлар айнан таълим соҳасига бағишланаётганлигини таърифлаш жоиздир. Масалан, шу кунларда имзоланган “Таълим тўғрисида”ги қонун  шубҳасиз бу соҳада янги ривожланиш уфқларини очади.  Ушбу ҳужжат билан таълимнинг масофавий, инклюзив шакллари жорий этилади. Таълим муассасаларига хорижий ўқув муассасалари билан ҳамкорликда қўшма факультетлар, ўқув марказлари очишга рухсат берилгани эса юртимизда таълим тизимини, сифатини яхшилашга бўлган эътиборнинг намунасидир. Бу каби саъй-ҳаракатлар ҳам стратегик мақсадимиз бўлган Янги Ўзбекистонни янги Уйғониш сари етаклайди. Бугун таълим тизимида ҳақиқий профессионаллар, юқори тайёргарликка эга бўлган мутахассиларни талаб қиляпти. Бу ҳаёт талабидир. Юртимиз бўйлаб олиб борилаётган барча ислоҳотлар янги давр остонасида ўз олдимизга белгилаган “Йўл харитаси”га асос бўлади. Албатта бунга эришиш учун қанчадан қанча меҳнат, ирода керак.

Ўзаро савол-жавоблар тарзида ўтган тадбир сўнгида иштирокчиларга кун тартибидаги масалалар юзасидан чора-тадбирлар режаси қабул қилинди ва  тегишли кўрсатмалар берилди.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+