Ўқитувчилар “Адолат кубоги” учун беллашдилар

01.10.2019 09:10:47

Мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасига, Ватанимиз келажаги эгаларининг камол топишларига ўзларининг улкан ҳиссаларини қўшаётган устозларга, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳам ўзининг электорати деб ҳисоблайдиган қатлам – ўқитувчилар манфаатларини ҳимоя қиладиган бир қатор вазифаларни амалга ошириб келмоқда.

Жорий йилнинг август ойида эълон қилинган #Mening_Maktabim расмлар танлови барчамизни устоз ва мураббийларни эъзозлашга, уларнинг  ҳолидан ҳабар олишга ундаса, “Адолат кубоги” спорт мусобақалари спорт билан мунтазам шуғулланишларига, иқтидорларини намоён этишларига, мактаблараро дўстона рақобатни шакллантиришга ва уларни моддий ва маънавий рағбатлантиришга ундайди.

“Адолат кубоги” спорт мусобақалари Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши, Фарғона шаҳар ҳокимлиги, Фарғона шаҳар Халқ таълими бўлими, Фарғона шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Фарғона шаҳар бўлимлари ҳамкорлигида Фарғона шаҳридаги барча умумтаълим мактаблари жамоалари ўртасида  спортнинг волейбол ҳамда футбол турлари бўйича юқори савияда ўтказилди.

Волейбол спорти бўйича аёллар ўртасида бўлиб ўтган муросасиз курашлар натижасида Фарғона шаҳридаги 30-умумтаълим мактаби жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Ушбу жамоа вакилларининг ҳар бирига эсталик совғалари, 1-даражали диплом ҳамда пул мукофотлари топширилди.

Спортнинг футбол тури бўйича Фарғона шаҳридаги 41-умумтаълим мактаби жамоаси мутлоқ ғолиб бўлди.  Ушбу жамоа вакилларининг ҳар бирига эсдалик совғалари, 1-даражали диплом ҳамда пул мукофотлари топширилди. Бундан ташқари 2,3 ўринни қўлга  киритган ва фаол иштирок этган жамоа вакиллларига рағбатлантирувчи совғаллар топширилди.

Шунингдек, жамоалар орасида энг кучли футболчилар аниқланиб, Фарғона шаҳар терма жамоаси шакллантирилди. 1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрамига бағишлаб туман  ва шаҳарлар ўртасида бўлиб ўтадиган спорт мусобақаларида Фарғона шаҳрини муносиб ҳимоя қилишади.

Бунёд АХМАДАЛИЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят

Кенгаши бош мутахассиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+