Ўқитувчилар “Партия патронажи”ни чорлади

10.03.2020 16:03:17

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро шаҳар Кенгашида ташкил этилган “Партия патронажи”га жуда кўп чақирувлар келиб тушмоқда. Хайрихоҳлар партия сафига қабул қилингач, унинг мақсад ва вазифалари билан яқиндан танишиб, сиёсий фаоллигини ошириб бормоқда. Навбатдаги чақирув Бухоро шаҳридаги 29-умумтаълим мактаби жамоасидан келиб тушди.

Албатта, партия раисининг тарғиботи давомида ушбу лойиҳа тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтилди ҳамда унинг имкониятлари хусусида маълумот берилди. Шубҳасиз, лойиҳанинг мақсад ва вазифаси барчага бирдек қанот бўлди. Таълим соҳаси вакилларининг 15 нафари лойиҳа имкониятидан фойдаланган ҳолда партия сафига қабул қилинишди.

— Ҳар бир партиянинг фаолияти билан танишиб борар эдим. Тўғри, барчасининг ўзига хос сайловолди дастури ва ғоялари бор. Аммо Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг аниқ мақсади менинг фаолиятимга ҳам жуда катта таъсир қилди. Хусусан, таълим тизимидаги ўзига хос ғоялар таълимнинг аниқ мақсади ва йўналишини белгилаб беради. Энг қувонарлиси, “Партия патронажи” бўлди. Бу лойиҳа менинг партия сафига қабул қилинишимда, тадбирлар давомида ўз таклиф ва ғояларим билан иштирок этишимда имкон берди, ҳар бир сиёсий жараёнда фаол иштирокимни таъминлашда туртки бўлди, - дейди 29-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Оллокова Ўғилой.

Лойиҳанинг ўзига хос ва оригиналлиги тўғрисида партия фаоллари ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтишар экан, шубҳасиз, унинг татбиқ этилиши давомида эса партия аъзоларининг сони кўпайиб бораётганлигини ҳам таъкидлашди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+