Ўрганишлар натижасида сессияга масала киритилди

19.09.2019 11:09:26

Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши депутатлик гуруҳи  аъзолари “Адолат - қонун устуворлигида”, “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик” каби қатор лойиҳалар доирасида маҳаллаларда, ижтимоий объектларга ўрганишлар олиб боришмоқда.

Ўрганишлар хулосалари асосида тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилмоқда, ҳудудда мавжуд долзарб масалаларни туман сессиясида кўтаришга ҳаракат қилишмоқда. Яқинда депутатлик гуруҳининг таклифи билан Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгашининг XXIII сессиясига масала киритилди. Унда Марказий кўп тармоқли поликлиника бош шифокори Муқаддас Умарованинг “Юнусобод тумани Тиббиёт бирлашмасининг 2019 йил 6 ойлик иш фаолияти тўғрисида”ги ахбороти тингланди. Келтирилган маълумотлар асосида сессия қарори қабул қилинди.

Унга кўра, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматларни янада яхшилаш, янги тиббий ускуналар билан жиҳозлаш, даволаш ишларида илғор тажрибаларни киритиш устувор вазифа қилиб белгиланди. Туғуруқ ёшидаги аёллар, ўсмир қизлар, ҳомиладор аёллар, кексалар, ногиронлар ҳамда ижтимоий ёрдамга муҳтож шахслар ўртасида доимий патронаж ишлари олиб бориш лозимлиги таъкидланди. Шунингдек, юқумли касалликларнинг олдини олиш, тор соҳа мутахассисларининг вакант иш ўринларини тўлдириш чораларини кўриш борасида ҳам вазифалар белгиланди.

Шу ўринда айтиш лозимки, депутатлик гуруҳининг ҳали олдинда қилиши лозим бўлган ишлари талайгина. Бу йўлда эса маҳалий Кенгашларимиздаги депутатларда  масъулият шиорга айланиши лозим.

Зулайҳо АХМАДЖОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби       

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+