“Ота-оналар мактабини яратиш” таклифи депутат томонидан қўллаб-қувватланди

29.02.2020 15:02:31

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Таваккал Чориев Ромитан туманидаги “Қоқиштувон”, “Қумрабод” ва “Пойжўй” МФЙда истиқомат қилувчи аҳоли билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ўрганиб, таклиф ва тавсиялари билан ўртоқлашди. Албатта, депутатга аҳоли томонидан турли мазмундаги муаммолар айтиб ўтилди.

“Қоқиштувон” МФЙда жами 4770 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан 7 ёшгача бўлганлар сони 801 нафар, 511 нафари эса боғча ёшидаги болалар бўлиб, шундан 75 нафар бола ҳудуддаги 3 та оилавий мактабгача таълим муассасасида қамраб олинган. 436 нафар болаларни эса мактабгача таълим муассасасига жалб этиш зарур. Учрашув давомида фуқаролар мактабгача таълим муассасаси қуриш масаласига депутат эътиборини қаратди. Таваккал Чориев ушбу муаммони ўрганиб, унинг ечимига алоҳида эътибор қаратишини таъкидлади.  

“Қоқиштувон” МФЙдаги “Янгиобод”, “Хўжазафарон” қишлоқларида 926 нафар фуқаро истиқомат қилади. Қишлоқлардаги муаммолар тилга олинар экан, шубҳасиз, ҳар бир муаммонинг ечими тўғрисида ҳам ўз таклифларини айтиб ўтишди.

Хусусан, учрашувда улар қишлоқлар аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш масканининг йўқлиги турли қийинчиликларни юзага келтираётганлиги, фуқаролар 4 км узоқликда жойлашган “Қоқиштувон” ҚВПга бориб келаётганлигини айтиб ўтишди. Ушбу муаммони бартараф этиш мақсадида эса юқорида номи келтирилган қишлоқ аҳолиси учун тиббий хизмат кўрсатиш шаҳобчасини қуриш зарурлиги таклифи киритилди. Депутат бу борада ўзининг фикр ва мулоҳазаларини айтиб ўтди ва муаммонинг ечимини ҳал этиш масаласига эътибор қаратди.

- Депутатнинг биз билан бўлиб ўтган учрашуви барчамизга имкон берди. Ўз мурожаатларимизни билдириб, муаммоларнинг ҳал этилиш масаласига эътибор қаратилди. Албатта, бўлиб ўтган суҳбат барчамизга катта куч бағишлади, десам муболаға бўлмайди, - дейди фуқаро Илҳом Наврўзов.  

4000 нафар фуқародан иборат “Пойжўй” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам депутат эътиборини ўз мурожаатларига қаратар экан, ҳудудда мавжуд муаммолар масаласига алоҳида тўхталиб ўтишди. Хусусан, улар Газли катта йўл ёқасида замонавий бекат қуриш муаммосини кўтариб чиқди. Депутат бу борада мутасадди ташкилот вакилларига сўров билан мурожаат қилган ҳолда мурожаат ечимини ҳал этиш борасида таъкидлади. Маҳалла аҳли шунингдек, ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини тасарруфида фарзандларни баркамол авлод қилиб тарбиялаш, комил инсон даражасига етказиш мақсадида “ота-оналар мактаби”ни ташкил этиш таклифи билан чиқди. Ушбу таклиф депутат томонидан қўллаб-қувватланди.

Ибн Сино сайлов округидан сайланган Таваккал Чориевнинг ромитанликлар билан очиқ ва самамий руҳда бўлиб ўтган учрашуви шубҳасиз, барча ромитанликларга кўтаринки кайфият улашди.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+