Овоз бериш жараёни қизғин давом этмоқда

22.12.2019 17:12:19

Шароф Рашидов туманидаги 9-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилган 23-Ҳамзаобод сайлов округига қарашли 194-сайлов участкасида овоз бериш жараёни қизғин давом этмоқда.

– Участкамизда сайловчиларнинг эмин-еркин овоз бериши учун барча шароит яратилган, – дейди ушбу участка сайлов комиссияси раиси Хасан Усмонов. – Ҳудудимизда 2847 нафар сайловчи рўйхатга олинган. Фуқароларимиз сайловда фаол қатнашмоқда.

Сайловга кўтаринки кайфиятда келаётган юртдошларимизнинг ҳуқуқий маданияти юксаклигини, сайлов жараёнига бефарқ эмаслиги ва уларда юрт тақдирига дахлдорлик туйғуси юқорилигини сезиш мумкин.

– Ёшим етмишдан ошди, – дейди Ғозғонтепа маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи меҳнат фахрийси Турғунбой Тўраев. – Бу йилги сайлов кўп жиҳатлари билан аввалгиларидан фарқ қилади. Ҳамма иш жуда чиройли ташкил этилган. Келдим, ортиқча кутмадим, рўйхат бўйича сайлов варақасини беришди. Овоз бериш хонасига кириб, ўзим муносиб деб топган номзодга овоз бердим.

Овоз бериш жараёни қизғин давом этмоқда.

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+