Ўз ҳуқуқингизни биласизми?

03.12.2020 18:12:08

Ўзбекистон “Адолат” СДП Асака туман кенгаши фаоллари ва маҳаллий кенгаш депутатлари Конституция куни олдидан фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида “Ўз ҳуқуқингизни биласизми?” шиори остида тарғибот акцияси ташкил этди. Жамоатчилик орасида ўтказилган сўровнома ва суҳбатларда фуқароларнинг ўз ҳуқуқларини қай даражада билишлари ва Бош Қонунимизда белгиланган ҳуқуқ ва бурчларимиз хусусида сўз юритилди.

Тарғибот гуруҳи аъзолари тадбиркорлик субъектларига ҳам кириб бордилар. Махпиратхон Ўрозова раҳбарлигидаги “Асака файзли нон” масъулияти чекланган жамиятида ўтказилган тадбирда МЧЖ ишчиларини қизиқтирган саволларига жавоб берилди. Қонунбузилиш ҳолатлари кўпинча фуқароларни ўз ҳуқуқларини яхши билмасликлари натижасида юзага келиши таъкидланди.

Тадбир иштирокчиларига  вилоят партия кенгаши томонидан байрам совғаси сифатида Конституция китоби совға қилинди.

                                               Меҳринисо КАРИМОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Асака туман кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+