Ўзбекистонда коронавирус хавфи борми?

07.02.2020 15:02:46

“Адолат” СДП Тошкент вилояти Паркент тумани  Кенгаши ташаббуси билан  тумандаги   кўп  тармоқли  тиббиёт  бирлашмаси,   “Саломатлик   маркази”,  “Оила” илмий-амалий  тадқиқот маркази, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди  ҳамда ФХДЁ туман бўлими  билан ҳамкорликда “Саломатлик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси асосида “Коронавирус вирусининг олдини оламиз” мавзусида амалий учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда айни кунларда Хитойда кескин тарқалаётган,  Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти диққат марказида турган коронавирус касаллиги  тўғрисида ва унинг юртимизга кириб келишини олдини олиш  бўйича  амалга  оширилаётган чора-тадбирлар бўйича маълумотлар берилди.  

Учрашувда сўз олганлар коронавирус касаллигининг олдини олиш, грипп ва ўткир юқумли респиратор касалликларининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, аҳоли ўртасида тиббий маданиятни янада ошириш, санитария-гигиена қоидаларини янада кучайтиришга эътибор қаратилди.

Тадбирда коронавирус касаллигининг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан қатъий назоратга олингани, Хитойдаги коронавирус бўйича эпидемик вазиятдан юртимиз аҳолисининг хавотирланишига асос йўқлиги таъкидланди.

-Айни пайтда туманда  Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази шифокорлари томонидан грипп ва ўткир юқумли респиратор касалликларининг олдини олиш борасида изчил фаолият олиб борилмоқда - деди  тиббиёт  бирлашмаси раҳбари, Улуғбек Ғоибназаров -  Туманимиздаги барча шифохоналар етарли даражада тиббий-асбоб ускуналар, дори-дармонлар ҳамда тиббиёт ходимлари билан таъминланган. Ушбу жараёнда, айниқса, болаларни грипп ва ўткир юқумли респиратор касалликларидан ҳимоялашга жиддий аҳамият берилмоқда. Аҳолини юқумли инфекциялардан асраш, касалликларнинг олдини олишга қаратилган профилактик чоралари самарадорлигини ошириш ҳамда беморларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш орқали юқори натижаларга эришилмоқда. Албатта, партия томонидан халқнинг саломатлиги йўлида бундай  тадбирларни ўтказилиши, мақсадга мувофиқ, деб ўйлайман.

 Тадбир якунида мутахассислар аҳоли ва ёшлар  соғлом турмуш тарзи тамойилларига амал қилишнинг аҳамиятини ҳаётий мисоллар воситасида тушунтириб беришди.

Хулоса қилиб айтишни истардикки, ҳар қандай касалликнинг олдини олиш чораси сифатида ҳар бир инсон тиббий маданиятга эътибор бериши, яъни ушбу касалликнинг юқиш йўллари, хавфлилик даражаси ва олдини олиш чоралари тўғрисидаги тушунчага эга бўлмоғи лозим. Шундагина касалликдан ўзини, яқинларини, оила аъзоларини ҳимоя қила олади. Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш саломатлик гаровидир. Шундай экан, ҳар биримиз ушбу қоидага амал қилайлик.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

  Тошкент вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+