Ўзга тилларни бойитган ўзбек тили

22.10.2019 20:10:27

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши Гулистон шаҳридаги 4  - умумтаълим мактаби билан ҳамкорликда  “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинганинингг  30 йиллигига бағишланган  “Тил – миллат кўзгуси” номли бадиийлаштирилган  тадбир уюштирди.

Ўқувчиларнинг бир-биридан қизиқарли чиқишлари, она тилимиз тўғрисида янграган гўзал шеърлари барчага бирдек завқ улашди. Гулистон шаҳридаги мусиқа ва санъат мактабидан ташриф буюрган созанда ва раққоса ўқувчи қизларнинг дилтортар рақслари оҳанграбодек эътиборни жалб этди. Айниқса, 16 - мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиси 6 ёшли Тохиржоннинг тилидан жаранглаб чиққан шеър йиғилганлар қалбини тўлқинлантириб юборди.

Тадбирда журналист, “Халқ сўзи” газетасининг  Сирдарё вилояти бўйича мухбири Аҳмадали Шерназаровнинг ўзга тилларни бойитган ўзбек тили ҳақидаги фикр-мулоҳазалари ва маълумотлари нафақат мактаб ўқувчилари, балки ўқитувчилар ҳамда барча  тадбир қатнашчилари учун ҳам аҳамиятли бўлди.  Матбуот котиби, ёш шоира Меҳринисо Бобоназарова эса ўз ижод намуналаридан ўқиб берди.

Тадбир мароқли ва кўтаринки кайфиятда ўтди. 

Жасур ОМОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилоят Кенгаши

туманлараро ижрочи котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+