Ўзлигимизнинг тимсоли

24.10.2019 16:10:05

 

1989 йил 21 октябрда ўзбек халқи хаётида чинакам маънода тарихий воқеа юз берган эди. Шу куни “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинган. Собиқ Иттифоқ даврида, интернационализм (байналмилал тарбия) ниқоби остида мустамлака халқларнинг урф-одатлари, қадриятлари, анъаналари завол топаётган маҳалда мана шундай хужжатнинг эълон қилиниши хақиқатдан ҳам жасорат эди.

Президентимиз шу йил 4 октябрь куни имзолаган “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори мамлакатимизнинг сиёсий-ижтимоий, маънавий-маърифий тараққиётида ғоят мухим ўрин эгаллайдиган буюк қадрият – тилга эхтиромнинг  ёрқин ифодаси бўлди. Бугун ўзбек тили мустақил давлатчилигимизнинг тимсоли даражасига кўтарилган. Илдизи мустаҳкам қадрият, маънавий бойлик сифатида биз учун бебаҳо неъмат ҳисобланади.

Давлат ва жамият бошқарувида, илм-фан, ишлаб чиқариш, таълим-тарбия, тиббиёт, маданият ва санъат соҳаларида фаол қўлланилмоқда. Энг муҳими, халқаро минбарларда хам баралла янграб, давлатлараро муносабатларда кенг истеъмолга киритилди. Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Огаҳий, Ибрат, Абдулла Қодирий, Ҳамид Олимжон, Зулфия, Ибройим Юсупов, Эркин Вохидов, Абдулла Орипов, Ҳалима Худойбердиева, Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаблари ташкил этилганлиги она тилимизнинг тарихий илдизларини чуқур ўрганишга киришилганидан далолатдир.

Давлатимизнинг хориждаги элчихоналари ва дипломатик ваколатхоналарида “Ўзбек тилининг дўстлари” клублари тузилмоқда. Юртбошимизнинг қарори асосида барча мактабларда ўзбек тили мавзусида иншолар танлови ўтказиладиган бўлди. Ўттиз йиллик сана хақиқий байрам сифатида тантана қилиниши ўзбекча калом миллийлигимизнинг, ўзлигимизнинг тимсолига айланиши, шубҳасиз.

Малохатхон МУСАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+