Пандемия шароитида ҳудудлар қандай ишлади?

27.08.2020 12:08:25

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Қашқадарё вилоят Кенгашида ташкил этилган Пленумда маҳаллий Кенгаш депутатлари, туман, шаҳар Кенгашлари раислари, партия фаоллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Анжуманда  Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг IV Пленуми қарорларини ҳаётга татбиқ этиш ва партия Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича амалдаги йилнинг 1-ярим йилликдаги ижроси ва 2020 йилнинг 2-ярим йиллигидаги устувор вазифалари  тўғрисидаги масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Пленумда кун тартибидаги “Пандемия шароитида вилоят партия ташкилотлари томонидан 2020 йилнинг олти ойи давомида амалга оширилган ишлар ва галдаги устувор вазифалар” ҳақида партия вилоят Кенгаши раиси Руиддин Раупов маъруза қилди. Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят ташкилотларининг ўтган ярим йилликдаги фаолияти ҳақида алоҳида тўхталар экан, дунё жамоатчилигини ташвишга солаётган пандемия сиёсий куч фаолиятига ҳам жиддий таъсир кўрсатгани, турли йўналишдаги давра суҳбатлари, семинарлар, тадбирлар, жонли мулоқотлар, тарғибот–ташвиқот ишлари анча-мунча орқада қолганлигини таъкидлади.

-Шундай бўлсада, биз партиямиз сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни  сўзсиз бажарилиши учун  карантин қоидаларига амал қилган ҳолда зарур чора-тадбирларни белгилаб, ишни шу асосда олиб бордик,-деди Руиддин Раупов.-Ўтган вақт давомида муайян ишлар амалга оширилди. Ўзбекистон “Адолат” СДП  аъзолари сони олти ой давомида 2469  нафарга ўсди.  Вилоятда жами партия аъзолари сони 38 минг нафарга  ошди. БПТлар сони ҳам 2019 йилга нисбатан 3 тага кўпайтирилиб, жами бошланғич партия ташкилотлари  339  тага етказилди. Олти ойликдаги аъзолик бадал тўловлари режаси 111 фоизга уддаланди. Бироқ, ўз ҳудудларида партия мақсад ва ғояларини  карантин талабларига риоя қилган ҳолда тарғиб этишга Муборак, Чироқчи, Деҳқонобод, Қамаши туманларида етарли ишлар олиб борилмади. Бу борада Қарши шаҳри ва Қарши тумани партия фаоллари бир қатор ижобий ишларни амалга оширдилар.

Сўзга чиққанлар карантин даврида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида партия фаоллари ва депутатлар томонидан  эҳтиёжманд оилаларга мурувват ёрдамлари кўрсатилганини қайд этиб ўтишди. Шунингдек, партиянинг “Бир ойда бир иш ўрни” лойиҳаси доирасида 88 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилди. 50 нафар фуқароларга кредит олишлари учун амалий ёрдам берилди. “Сардоба” сув омборида юз берган офатдан жабр кўрган фуқаролар оилаларига хайрия акциялари доирасида депутатларимиз Эркин Тўхтаев, Қўйли Нарзуллаев, Фарход Жуманов ва бошқалар қурилиш материаллари кийим-кечаклар, уй-рўзғор буюмлари улашишди. Жами 1 миллиард сўмга яқин хайрия ёрдамлари юборилди.

Партия депутатлик гуруҳлари фаолияти ҳам талаб даражасида эмаслиги таъкидланди. Ўтган олти ой давомида депутатлар томонидан 60 та депутатлик сўровлари юборилди. Маҳаллий Кенгаш сессияларига Шахрисабз, Китоб, Қамаши, Чироқчи, Косон Муборак, Касби туманлари депутатлик гуруҳлари томонидан масала киритилган. Қолган туманлардаги депутатлик гуруҳлари томонидан олти ой давомида халқ депутатлари туман Кенгашлари сессиялари йиғилишларида бирорта ҳам масала киритилмаган.

Пленумда  Президентимизнинг хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш  борасидаги  топшириқларига  асосан ишларни янада кучайтириш юзасидан ҳам  кўрсатмалар берилди.

                                                                           Комил САХАТОВ,

                                                        Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши

                                                         матбуот хизмати

    

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+