Пандемия шароитида масофавий таълимдан воз кечиш керакми?

25.12.2020 12:12:23

Пандемия шароитида МТТ (мактабгача таълим муассасалари)нинг фаолият юритмаганлиги ва бўлғуси ўқувчилар 1-синфга тайёргарлик кўра олмаганлиги учун кейинги таълим жараёнларида бир қатор қийинчиликлар юзага келди.

Умумтаълим мактабларида онлайн дарсларнинг ташкил этилишида баъзи бир фанларнинг ҳафтада икки маротаба ўтилиши лозимлигига қарамасдан хафтасига бир маротаба ўтказилгани ўқувчиларни мавзулардан ортда қолишига сабаб бўлди.

Онлайн-масофавий дарсларнинг сифати юзасидан ота-оналар томонидан билдирилаётган эътирозлар ўринли. Сабаби онлайн таълим олаётган ўқувчилар фақатгина китобдан кўчириш билан чегараланиб қолмоқда. Мактабда эса ўқувчиларнинг бевосита ўқитувчи томонидан савол-жавоб қилиниши, мавзуни гапириб бериши уларнинг кўпроқ маълумотларни ёдда сақлаб қолишини таъминлайди.

Умумтаълим мактабларида ўқувчилар учун Ўзбекистон телеканали орқали ташкил қилинаётган телевизион дарслар, уларнинг самарадорлиги тўғрисида берилаётган баҳони яхши деб белгилашимиз мумкин. Чунки ўқувчилар томонидан кўриш орқали эслаб қолиш яхши ривожланган. Лекин бу жараён ота-оналар томонидан назоратга олинмаса ўқувчилар томонидан онлайн дарсларни кузатмаслик ёки кўчириш ҳолатлари юзага келишини инобатга олишимиз зарур.

Пандемия бундан кейин ҳам давом этган тақдирда онлайн-масофавий дарсларни ташкил этиш эмас, балки мактабларда карантин қоидаларини кучайтирган ҳолда ўқувчиларни мактабда анъанавий тарзда ўқитиш самарадорлигини ошириш зарур.

 

Дилдора ИСЛОМОВА,

Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгаши депутати,

тумандаги 192-мактаб директори

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+