Партия электорати билан ҳамкорликда юриш марафонини ташкил этди

16.11.2019 15:11:22

Халқимизда касални даволагандан кўра, олдини олган афзал, деган нақл бор. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда юқумли бўлмаган касалликлар ҳамда уларнинг хавф омилларининг олдини олиш, даволаш ва назорат қилиш, аҳолининг барвақт ўлим ҳамда касалланишини камайтириш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўтган йилнинг 18 декабридаги “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу бора амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини янги босқичга олиб чиқди.

 

Мазкур қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ҳам кенг қамровдаги ташаббуслар амалга оширилмоқда. Анашундай ташаббуслардан бири бугун эрта тонгдан пойтахтимиздаги “Ашхобод” сайилгоҳида Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар кенгаши ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилди. Мазкур юриш марафонидан Ўзбекистон “Адолат” СДП Марказий аппарати ходимлари, партия депутатлари, фаоллар ва тиббиёт ходимлари иштирок этишди. Иштирокчилар биринчи босқичда дастлаб танани чиниқтирувчи машқларни бажаришган бўлишса, иккинчи босқичда 5 километрик юриш марафонида иштирок этишди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+