Партия етакчилари ва матбуот котиблари учун очиқ майдон

23.10.2019 16:10:47

Мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён - Олий Мажлис палаталари ва маҳаллий кенгашларга ўтказиладиган сайловларга тайёргарлик давом этмоқда. Сиёсий жараёнда ОАВларнинг иштироки катта аҳамият касб этади. Бу Сайлов Кодексида алоҳида кўрсатиб ўтилгани бежиз эмас.

Андижонда “Юксалиш” умуммилилий ҳаракати, сиёсий партияларнинг раҳбарлари ва матбуот котиблари иштирокида ўтказилган йиғилиш сайлов жараёнида ОАВлар билан ишлаш, тарғибот тадбирларининг самарадорлигини ошириш ва фуқаролар мурожаатларига эътибор масалаларига бағишланди. Бу борадаги ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида очиқ майдон ташкил этилди.

-Чиндан ҳам жараённи очиқ ва шаффофлик билан ўтишида ОАВларнинг роли катта,-деди Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари Малохатхон Мусаева.- Биз жамоатчилик фикрини ўрганиб боришда матбуот билан ҳамнафас бўлишимиз зарур. Ижтимоий тармоқларда партиялар фаолияти ва сайлов қонунчилиги бўйича берилаётган фикрларни ҳам ўрганиб бориш мақсадга мувофиқдир.

Очиқ майдондаги мулоқотлар ҳафтанинг ҳар сешанба куни ўтказилиши режалаштирилди.

 

                                      Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят

                                                           кенгаши матбуот хизмати   

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+