Партия етакчиси фаол бўлмаса, натижа кўринмайди

03.03.2020 15:03:20

2019 йилда парламент ва маҳаллий кенгашларга ўтказилган сайловлар сиёсий партиялар ўртасидаги ўзаро рақобатни янада кучайтирди. Эндиликда қайси бир партия фаолликни сусайтирса, сиёсий майдонда ўз ўрнини йўқотиб қўйиши аниқ. Бу борада партия етакчиларининг зиммасидаги масъулият ҳам ортди. Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти Кенгашида ўтказилган сиёсий ўқиш айни шу мавзуга бағишланди.

Партия фаоллари ва экспертларнинг маърузаларида етакчи имижи, сиёсий маданият ва жамоатчилик билан ишлашнинг замонавий технологиялари  хусусида сўз юритилди. Фуқароларнинг сиёсий маданияти ўсиб бораётгани, эндиликда шунчаки ваъдалар билан жамоатчилик ишончини қозониш мумкин эмаслиги таъкидланди. Бу борада сайловолди дастуримизда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш катта аҳамият касб этади.

- Партия етакчиси ўз устида ишламас экан,  кутилган натижага эришиш қийин,-деди Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти Кенгаши раиси Мадаминжон Мадазимов.-Шу сабаб биз биринчи навбатда уларнинг сиёсий билимларини ошириб боришимиз зарур. Президентимиз бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳар биримиздан фаолликни талаб қилмоқда. Энди кечагидек яшаб бўлмайди. Айниқса, сафимизни янги аъзолар билан кенгайтириш учун биз олдинги сафда боришимиз лозим.     

Сиёсий ўқиш якунида партия етакчилари олдида турган вазифалар кўрсатиб ўтилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилояти Кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+