Партия фаоли Сирдарёга совғалар билан борди

18.05.2020 13:05:03

Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоли, Тошкент вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Зарифа Эралиева ва бир гуруҳ партия фаоллари Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида бўлди. У ерда талофатдан азият чеккан “Мирзачўл” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашишди.

Хайрия сафари давомида партия фаоллари талофатдан жиддий зарар кўрган оилалар вақтинча жойлашган хонадонларда бўлишди. Одамлар орасида эртанги ёруғ режалар, ҳудудда қад ростлаши кутилаётган янги уйлар, ўзаро меҳр-оқибатнинг қудрати тўғрисида руҳиятни кўтарувчи суҳбатлар бўлди.

Тадбир иштирокчилари томонидан ташкил этилган кундалик рўзғорда зарур бўладиган буюмлар, катталар ва болалар оёқ кийимлари, шахсий гигиеник воситалар, 100 га яқин бадиий китоблар, болалар учун эртак китоблар, бўёқ қалам ва расм дафтарлари каби совға-саломлар ҳадя қилинди.

 

Фотима САТТОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

 Тошкент вилояти Кенгаши  матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+