Партия фаоллари ободлик йўлида бирлашдилар

14.03.2020 20:03:28

Урганч  шаҳар “Зиёкор” маҳалласида  кенг жамоатчиликни  жалб қилган холда  партиянинг Хоразм вилоят,  Урганч шаҳар Кенгашлари ҳамкорлигида ташкил этилган хашар юртдошларимиз фаоллигида  қизғин кечди.

Тадбирга партия фаоллари, депутатлари ҳамда мазкур маҳалладан кўнгиллилар  иштирок этишди.

Хашарни ташкил этишдан кўзланган мақсад партиянинг лойиҳасини амалга ошириш билан биргаликда хонадонлар, маҳаллалар озодалигига эришиш, фуқаролар, айниқса, ёш авлод онгида  атроф-муҳитнинг тозалигини сақлаш кўникмасини шакллантиришдан иборат бўлди.

Хашар тадбири давомида  ариқ-зовурлар, боғ-роғлар хазонлардан тозаланди. Дарахтларга ишлов берилди,  уйларнинг ён атрофлари саранжом-саришта  этилди.

Тадбир сўнгида хашар иштирокчиларига партия фаоллари томонидан чуқур миннатдорчилик  билдирилди.

Воҳамизда бу каби тадбирлар давом этмоқда.

                                                                                  Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                       Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+