“Партия патронажи” 17 та ишчини аъзо қилди ва БПТ тузди

07.11.2019 15:11:22

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ташаббуси билан  ташкил этилган “Партия патронажи” лойиҳаси халқимиз эътиборига тушиб бормоқда. Айниқса, лойиҳа кун бўйи ўз вазифасидан ортмай фаолият юритаётган  корхона-ташкилотлар ходимлари учун жуда кенг қулайликлар яратмоқда. “Партия патронажи” ёрдами билан партиямиз сафи фаол, ташаббускор аъзолар ҳисобига ошиб бораётгани қувонарлидир.

Бугун Хоразм вилоят ҳокимлигининг Молия бош бошқармаси  жамоасининг чақирувига асосан “Партия патронажи” мазкур жамоада бўлиб, дилдан мулоқот ташкил этишди.

Давронбек Давлетов, Хоразм вилоят ҳокимлигининг Молия бош бошқармаси бошлиғи  ўринбосари:

-Партияга аъзо бўлиш ниятида партия вилоят Кенгашига мурожаат қилган эдик, партия фаоллари келиб, ишхонамизнинг ўзида партияга аъзоликка қабул қилишди. “Партия патронажи” лойиҳаси тўғрисида маълумотлар беришди. Вилоят Кенгаши томонидан сайловга тайёргарликлар ҳамда сайлов тўғрисидаги саволларимизга батафсил жавоблар олдик. Энг қувонарлиси, “Партия патронажи” лойиҳасининг ташкил этилгани ишчи-ходимларимиз учун қулайликлар яратди. Партиянинг ташкилотчилигига янада ҳавасимиз ошди. Сайловларда фаол иштирок этиб, партиямиз ғалабаси учун бел боғладик.

Рустам Болтаев, партиянинг Урганч шаҳар Кенгаши раиси, депутатлик гуруҳи раҳбари:

-Мазкур лойиҳанинг ташкил этилгани партиямиз сафини сифатли ва тезкор ошириб боришда ҳамда  аъзо бўлганлик тўғрисидаги хужжатларни ўз вақтида шакллантириб  боришда қўл келмоқда. Бу лойиҳа  халқимиз учун янгилик бўлди. Чақирувлар вақтида янги аъзо бўлганлар томонидан билдирилган фикр ва мулоҳозалар  биз фаолларга куч бағишламоқда.

Хоразм  вилоят ҳокимлигининг  Молия бош бошқармаси бошлиғи, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Мухаммаджон Искандаров  партияга янги аъзоликка қабул қилинганларга аъзолик билетларини тантанали топширди. Мазкур ташкилотда 17 нафар аъзони ўз сафига бирлаштирган  янги бошланғич партия ташкилоти  ташкил этилди.

Мазкур лойиҳамиз халқимиз хизматига сафарбар этилган  экан, сайловчиларнинг партиямизга бўлган ишончи тобора ошиб бораётгани шубҳасиздир. Зеро, ҳар бир ҳаракатларимиз негизида инсон манфаатлари қадр топмоғи зарур. Бу борада эса ҳалқчил ва ҳаётбахш лойиҳаларни ҳаётга тақдим этмоқ ўринлидир.       

                                                                                                            Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                        Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                      Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+