“Партия патронажи” 6 та хонадонга борди ва 18 нафар фуқарони аъзо қилди

12.11.2019 10:11:21

“Партия патронажи” бугун ўз сафига аъзоларни қўшишда давом этмоқда. Тушаётган мурожаатлар асосида белгиланган манзилларга  туман кенгашлари ўз вақтида етиб бормоқда. Фуқароларнинг хонадонларида бўлиб, улар билан мулоқот ўрнатишмоқда. Дастурий ғояларимизни  батафсил тушунтиришга интилишмоқда.

Хусусан, партиянинг Сурхондарё вилояти Термиз туман Кенгаши вакиллари “Учқизил” МФЙ Ат-Термизий кўчасида яшовчи 6 та хонадонга чақирув асосида борди. Кенгаш раиси Убайдулло Тоғайназаров хонадонлар соҳиблари билан дастурий мақсад-вазифаларимиз хусусида суҳбатлашди. Шундан сўнг, мазкур хонадонларда истиқомат қилувчи 18 нафар фуқаро партиямиз сафига қабул қилинди.

Робия Абдуллаева, “Учқизил” МФЙ фуқароси, пенсионер:

-Мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий соҳадаги ислоҳотларнинг одамлар ҳаётида бўлаётган ижобий таъсирини эътироф этиш зарур, деб биламан. Хусусан, улуғ ёшдаги фуқароларни қўллаб-қувватлаш, кексаларни эъзозлаш борасида Ўзбекистонда ислоҳотлар тубдан янгиланиб, биз кекса ёшдаги фуқароларга ҳам эътибор қаратилди. Ижтимоий соҳадаги янгиланишлар пенсия тизимидаги ўзгаришлар, қабул қилинган қонунлар, қарор ва фармонлар, дастурларда ўз аксини топмоқда.

Мен ўзим нафақадаман. Кўп йиллар давомида давлат муассасаларида фаолият юритдим. “Адолат” газетасида “Партия патронажи” ҳақида ўқиб қолдим. Партия вакилларини маҳалламизга чақиртирдик. Улар келиб, биз билан суҳбатлашишди. Мен ва маҳалладошларим аъзо бўлиш баробарида партия сайловолди дастури хусусида маълумотга ҳам эга бўлдик. Ташрифингиздан биз жуда миннатдормиз.  

Бу жараёнда партиянинг Термиз шаҳар Кенгаши ҳам фаоллик кўрсатмоқда. Хусусан, “Партия патронажи” навбатдаги чақирув бўйича Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат Техника университети Термиз филиалида бўлди. Учрашув чоғида мазкур ўқув даргоҳи ўқитувчи-педагоглари янги таҳрирдаги  сайловолди дастур юзасидан ўзларининг илиқ фикрларини билдиришди. Унда кўзда тутилаётган мақсад ва режалар долзарблиги билан аҳамиятли эканлигини таъкидлашди.

Суҳбат якунида барча мурожаатчиларга “Партия патронажи”нинг туман Кенгашлари томонидан аъзолик билетлари топширилди. 

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилояти Кенгаши матбуот котиби    

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+