“Партия патронажи” 84 ёшли отахонни аъзоликка қабул қилди

25.11.2019 15:11:02

Ўзбекистон “Адолат” СДП Янгиер шаҳар Кенгаши томонидан “Партия патронажи” лойиҳаси доирасидаги ташкилий ишлар кўлами ортиб бормоқда. Хусусан, шаҳар партия ташкилоти фаоллари талаб ва таклифларига асосан, “Бинокор” маҳалласи Сирдарё кўчаси 17-уйда истиқомат қилувчи А.Тиллаевлар хонадонига ташриф буюриб, олти нафар оила аъзосини партия аъзолигига қабул қилди. Уларнинг ҳар бирига партия билетлари топширилиб, бугунги сайлов жараёнлари ҳақида ҳам атрофлича тушунчалар берилди.

Шунингдек, 84 ёшли Абдураҳим ота Ризаев ҳам “Партия патронажи” лойиҳасининг тобора халқ орасида эътибор қозониб бораётганлигидан хабар топиб, партия етакчиларига мурожаат этди ва сафимизга қўшилди.

Абдураҳим Ризаев, мехнат фахрийси:

-Менинг ёшим бир жойга борганида партия аъзолигига келиб қўшилганим баъзи инсонларга ғайритабиий кўриниши мумкин. Аммо инсон қай ёшда ёҳуд қай маконда бўлмасин, ўзлигини унутмасдан, юрт тақдирига бефарқ бўлмасдан яшамоғи лозим. Биз фуқароларнинг сиёсий жараёнлардаги иштирокимиз Ватанимизнинг ривожланишини янада юқори босқичга олиб чиқади. Жумладан, мен ҳам сиёсий билимларим ошса, уни набираларимга ўргатаман.

Аъзоликка янги келиб қўшилаётган фуқароларнинг барчаси партия ташаббусидан мамнун эканлигини эътироф этишмоқда.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+