“Партия патронажи”: Бир чақирувда 25 нафар аъзо

16.09.2019 15:09:35

“Партия патронажи” лойиҳаси эълон қилингач, кўплаб фуқаролар ва ташкилотлар томонидан аъзо бўлиш учун талаблар кўпаймоқда.

Куни кеча Ш.Рашидов халқ таълими бўлимига қарашли 20-сонли умумтаълим мактаби маъмурияти томонидан ўқитувчилар ва ходимларни партия аъзолигига қабул қилиш юзасидан чақирув келиб тушди. Мурожаат асосида партиянинг Ш.Рашидов туман Кенгаши раиси Воҳид Саитхонов таълим муассасасига бориб, мактаб ўқитувчилари билан давра суҳбати ташкил этди. Тадбирда партиянинг Ш.Рашидов туман Кенгаши раиси Вохид Саитхонов томонидан иштирокчиларга партиянинг мақсад ва вазифалари,   олиб бораётган фаолияти, сайловолди дастур лойиҳаси, сайлов жараёнларига қизғин тайёргарлик  ҳамда амалга ошираётган лойиҳалар ҳусусида сўз юритди Тадбир сўнгида 25 нафар ўқитувчи ва ходимлар партия аъзолигига қабул қилинди.

Худайберди Норбеков, 20-умумтаълим мактаби ўқитувчиси:

- Ижтимоий тармоқлар орқали “Партия патронажи” ташкил этилганидан хабар топгач, партия аъзолигига қабул қилиниш учун Ш.Рашидов туман Кенгашига мурожаат қилдим. Тез фурсатда партия вакиллари қилган мурожаатим асосида мактабимизга ташриф буюришди ва бизни партия фаолияти билан янада яқиндан таништиришди.

“Партия патронажи” чақируви ҳудудлар бўйлаб қабул қилинмоқда.

Баходир УСМОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

туманлараро ижрочи котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+