“Партия патронажи” Бўстонлиқда 7 нафар ишчини аъзо қилди

14.10.2019 16:10:38

"Партия патронажи” чақируви ҳудудларда давом этмоқда. Галдаги ташриф партиянинг Бўстонлиқ туман Кенгашига келиб тушган таклифга биноан  Ғазалкент ўқув спорт-техника клубига бўлди.

Собир Бойметов, Бўстонлиқ туман Ғазалкент ўқув спорт-техника клуби ўқув ишлаб чиқариш устаси:

— Ёшлар билан ишлайман. Улар билан ҳамфикр, ҳамнафас бўлиш орқали кўп нарса ўргандим. Шунга амин бўлдимки, яхши ташаббуслар рўёбга чиқиши учун кўпчилик бирлашиб ҳаракат қилиши керак экан.

Юртимизда фаолият юритаётган сиёсий партияларнинг дастурлари билан бирма-бир танишдим. “Адолат” партиясининг адолатлилик ғояси, барчанинг қонун олдида тенглиги, шунингдек, таълим соҳасидаги изчил ислоҳотларнинг ташаббускори сифатидаги янги Сайловолди дастурида белгиланаётган устувор мақсадлар, қолаверса соғлиқни сақлаш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилгани менга маъқул бўлди. Шунинг учун айнан “Адолат” СДП сафида бўлишни истадим. Зиммамдаги масъулиятни ҳис этиб турибман. Мен энди сиёсий партия аъзосиман, билим ва тажрибамни аямай меҳнат қилишга ҳамда ўз таклифларимни илгари суришга ҳаракат қиламан.

Акром Сайдалиев, “Адолат” СДП Бўстонлиқ туман Кенгаши раиси:

— Ёшлар билан суҳбатимиз давомида сафимизда фидойи, интилувчан йигит-қизлар борлигидан, очиғи, қувондик. Бундай фаол ёшлар “Адолат”нинг ҳақиқий таянчи ва суянчидир.

Ушбу ташрифда 7 нафар ишчи–ходим партия сафига қабул қилинди.

Фотима САТТАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент  вилоят Кенгаши

 матбуот котиби

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+