“Партия патронажи” чақирув жойида БПТ тузди

01.10.2019 12:10:54

Ўзбекистон “Адолат” СДП лойиҳаси – “Партия патронажи”нинг аҳамияти кун сайин ўсиб бормоқда. Буни лойиҳага қизиқиш билдириб мурожаатнома йўллаган Тошкент кимё-технология институти Янгиер шаҳар филиали ўқитувчи ва талабалари мисолида ҳам кўриш мумкин.  Жумладан, институт маъмурияти бир гуруҳ ўқитувчи ва талабаларининг хоҳиш ва истаклари асосида “Партия патронажи”га чақирув хабарини қилди. Партиянинг Янгиер шаҳар Кенгаши фаоллари келиб, 23 нафар ўқитувчи ва талабани ўз хоҳишларига кўра партияга аъзо қилди ва аъзолик билетларини тантанали равишда топширди.

Олим Эшонқулов, Тошкент кимё-технология институти Янгиер шаҳар филиали  талабаси: 

- Мана бугун мен “Адолат” СДП аъзоси бўлдим. Бугунги тезкор замонда фуқароларнинг сиёсий жиҳатдан фаоллиги муҳимдир. Мен буни яхши англаганим сабабли сиёсий партиялар фаолиятни доимий кузатиб бораман. Айнан “Адолат” СДПни танлашимга келадиган бўлсак, бу партия жамият ҳаётидаги барча жабҳаларда учраётган муаммоларни ўз дастурида белгиланган адолат тамойилларига асосан ҳал этади.

"Партия патронажи" шу куни чақирув жойида бошланғич партия ташкилоти тузиб қайтди.

Фарход РАСУЛОВ,

Ўзбекистон  “Адолат” СДП

Янгиер шаҳар Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+