“Партия патронажи”да сон ва сифат ошмоқда

26.02.2020 20:02:06

Партиянинг халқ орасида тобора танилувчанлигининг ортиб боришини унинг ғоя ва лойиҳаларига қизиқиш билдираётганлар сонидан ҳам англаш мумкин. “Партия патронажи” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар туфайли партия сафи шижоаткор ёшларга, нуроний онахон-у отахонларга, ишбилармон доира вакилларидан тортиб оддий меҳнаткаш фуқаролар билан кенгайиб бормоқда.

Куни кеча Ўзстандарт агентлиги бош юрист-консульти Озод Жўрабоев ҳам мазкур лойиҳа иштирокчисига айланди. Унинг мурожаати бўйича партия вакиллари фуқаро иш жойига ташриф буюриб, аъзоликка қабул қилди. Партия билети эсдалик совғалари билан бирга топширилди.

Шунингдек, лойиҳа доирасида чақирувга асосан Ўзбекистон жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультети талабаси, "Дунё бўйлаб" телеканали мухбири Зухра Абдуллаева ва Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология маркази етакчи мутахассиси Хусан Отокуловлар ҳам партия аъзолигига қўшилди.

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+