“Партия патронажи”га шоир Муҳаммад Исмоилдан чақирув тушди

19.09.2019 12:09:59

Юртбошимиз ташаббуси билан Сирдарё вилоятида Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби ташкил этилганлигига оз фурсат ўтди. Шундай бўлса-да, дастлабки ўқув йилиданоқ бу ерга вилоятнинг энг билимга чанқоқ ижодкор ёшлари жам бўлишган. Вилоят партия ташкилоти ходимлари “Партия патронажи” лойиҳаси доирасида шу ерда бўлишди.  

Лойиҳамиз билан интернет нашрларида танишиб, қизиқиш билдирган бир гуруҳ ижодкор ҳамда ўқитувчиларни партия аъзолигига қабул қилдик. Таниқли ёзувчи ва шоир, мазкур мактаб директори Муҳаммад Исмоил ҳам партиямиз сафига келиб қўшилди. Биз уларни мамнуният билан аъзоликка қабул қилиб, партия билетларини топширдик. Келгусидаги ҳамкорлик режалари ҳақида суҳбатлашдик.  

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+