“Партия патронажи” – ҳамиша фаол

25.01.2021 19:01:34

Партия сафига янги аъзоларни қабул қилиш, аъзолик гувоҳномаларини жойига бориб топшириш мақсадида “Партия патронажи” йўлга чиқди.  Дастлабки манзил Янгиер шаҳридаги “Янгиер-бўёқ сервис” хусусий корхонаси бўлди. Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси бўлган Ғанижон Раҳимжонов рахбарлик қилаётган мазкур корхонанинг беш нафар ишчи-ходимларида партияга аъзо бўлиш истаги бор. Лекин тиғиз иш куни ва ишлаб чиқариш жараёнидаги  назорат сабаб ходимларда бўш вақт йўқ эди. Шу сабабли партиянинг Янгиер шаҳар Кенгаши раиси Фарход Расулов мазкур корхонага ташриф буюрди ва шу куннинг ўзидаёқ  аризалар расимийлаштирилиб, аъзолик гувоҳномалари ўз эгаларига топширилди.

Партиянинг Оқолтин туман Кенгаши раиси Ўткир Қудратовга туманнинг «Шодлик» маҳалласи «Уч том» қишлоғидаги умумтаълим мактабида фаолият олиб бораётган икки нафар ўқитувчидан «Партия патронажи»га чақирув тушди. Таълим масканидаги фаолияти давомида бир дарсдан чиқиб иккинчисига кириш ва танаффуслар вақтида янги дарс соатига тайёрланиш жараёнларидан ортиб партия туман Кенгаши биносига бора олмаётган фуқаролар Сардорбек Жиянбоев ва Бибиойша Яхшилиқованинг аризалари расмийлаштирилиб, шу куннинг ўзидаёқ партияга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

“Партия патронажи” йўл олган кейинги манзил Боёвут туманидаги тиббиёт бирлашмаси бўлди. Партиянинг туман Кенгаши раиси Сардор Турсунов лойиҳа асосида навбатдаги чақирувни қаноатлантириш учун мазкур ташкилотга ташриф буюрди ҳамда мутахассис Лазиз Суюнов партия аъзолигига қабул қилинди.

Мирзаобод туманига йўл олган “Партия патронажи”га халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Насиба Ботирова ҳамрохлик қилди. Яъни “Тинчлик” маҳалласидаги тадбиркорлар Анвар Мавлонов ҳамда Санжар Турсунқуловларнинг аризаларига асосан партия сафига янги аъзолар қўшилди.

Партиянинг Сайхунобод туман Кенгаши раиси Мамлакат Бердиева томонидан “Партия патронажи” лойиҳаси ташкил этилиб, туман давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи Воҳиджон Умирзоқовнинг аризаси расмийлаштирилди. Партияга аъзо бўлиш истаги бору, аҳолига кўрсатаётган давлат хизматлари жараёнидан ортиб партия туман Кенгашига бора олмаётган Вохиджоннинг онлайн аризаси ўз вақтида қабул қилинди ва партияга аъзолик гувоҳномаси иш жойига бориб топширилди.

Шунингдек, партиянинг Ховос туман Кенгаши томонидан Ховос темир йўл шифохонасидаги БПТга аъзо бўлиш истагидаги беш нафар ходимлар патронаж ташрифи сабаб партия сафига қабул қилинди. Сардоба туманида ҳам мазкур лойиҳа сабаб фуқаролар Бахтиёр Алимов ва Гулнора Очиловаларга партиянинг туман Кенгаши раиси Бехзод Бекмуродов томонидан аъзолик гувоҳномалари топширилди. Лойиҳанинг якуний қисми Гулистон шаҳрида бўлди. Яъни «Сирдарё туризм» МЧЖ ходимаси 1991 йилда туғилган Мадина Шукурова партия сафига қабул қилиниб, партиянинг келгусидаги мақсад ва режалари билан таништирилди. Шу зайлда ўтган “Партия патронажи” кейинги ҳафтада ҳам янги манзиллар томон ўз режаларини тузиб қўйди.

Маҳфират ХУДОЙБЕРДИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+