“Партия патронажи” карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ишламоқда

12.06.2020 14:06:00

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгашида ҳар пайшанба “Партия патронажи” куни деб белгиланди. Ҳозирда “яшил худуд” бўлиб турган Сирдарё вилояти ва ундаги туман-шаҳарларда партияга аъзо бўлиш истагини билдирган фуқароларнинг ҳузурига “Партия патронажи”нинг кириб бориши эса карантин даврида яхши имконият, десак муболаға бўлмайди.

— Ушбу лойиҳа доирасида дастлаб февраль-март ойида бир гуруҳ аъзоларни партия сафига қабул қилган эдик. Карантин чоралари юмшатилган кундан бошлаб яна мазкур лойиҳани давом эттиришга киришдик. Тўғриси ушбу тадбир ўзимиз учун ҳам имконият яратмоқда. Натижада бир муддат тўхтаб қолган ишимиз жонлангандек бўлди. Яъни, карантин сабаб уйма-уй юриш ёки корхона-ташкилотларга боришда бир қатор қоидалар жорий қилинган эди. Бу соғлигимиз учун фойдали, алабатта. Лекин партия сафига янги аъзоларни қабул қилиш жараёни тўхтаб қолган эди. Куни кеча “Партия патронажи” сифатида Янгиер шаҳридаги “Бинокор” маҳалласида истиқомат қилувчи Юсуповлар хонадонига ташриф буюрдик. Карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ушбу оиланинг беш нафар аъзосини партия аъзолигига қабул қилдик. Мазкур хонадонга ташрифимиз чоғида партиямизнинг мақсад ва ғоялари, лойиҳалари ҳақида уларга батафсил маълумот бериб ўтдик. Аъзолик гувоҳномаларини ҳам карантин қоидаларига амал қилган холда топширдик - дейди партиянинг Янгиер шаҳар Кенгаши раиси Фарход Расулов.

Ушбу ҳафтада Ширин шаҳридаги “адолатчилар” сафи ҳам “Партия патронажи” орқали 14 нафарга ортди. Шаҳардаги 2-умумтаълим мактабининг партияга аъзо бўлиш истагидаги жамоасига аъзолик гувоҳномалари топширилди. Ширин шаҳар Кенгаши раиси Ойзода Эгамбердиева мазкур лойиҳанинг мақсадидан келиб чиққан ҳолда худудий Кенгашга бўлган мурожаатга асосан пайшанба куни ушбу таълим масканига ташриф буюрди ва иш вақтидан ортиб аъзолик гувоҳномасини олишга боролмаётганлар учун имконият яратди.

Шунингдек, Оқолтин туманидаги “Баркамол авлод” болалар ижодиёти марказининг бир гуруҳ мутахассислари партиямиз аъзолари сафига қўшилди. Уларга ҳам “Партия патронажи” лойиҳаси асосида туман Кенгаши раиси Ўткир Қудратов томонидан аъзолик гувоҳномалари топширилди. Чунки мазкур ижодиёт марказида фаолият кўрсатаётганлар карантин сабаб бир муддат иш фаолиятини тўхтатиб турган эди. Танаффусдан сўнг эса ишлар қизғин паллада, тўгарак раҳбарларида ортиқча вақт йўқ. Лекин Ўзбекистон “Адолат” СДПга аъзо бўлиш истаги бор эди. Туман Кенгашига қилинган қўнғироқ асосида “Партия патронажи” етиб борди ва натижада партиянинг ғоя ва дастурларини чинакам қўллаб-қувватловчи аъзолар сафи ортди.

Шу билан бир қаторда Оқолтин тумани Сардоба шаҳарчаси, Алишер Навоий маҳалласи, Шифокорлар кўчаси 8 уйда яшовчи Гулмира Номозова ҳамда Умиджон Эшназаровлар ҳам партия аъзолигига қабул қилинди.

Маҳфират ХУДОЙБЕРДИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+