“Партия патронажи” нафақат хонадонлар, балки ташкилотларга ҳам кириб бормоқда

03.10.2019 18:10:49

“Партия патронажи” бугун ўз сафига аъзоларни қўшишда давом этмоқда. Хусусан, тушаётган мурожаатлар асосида белгиланган манзилларга  туман кенгашлари ўз вақтида етиб бормоқда.  Фуқароларнинг хонадонларида бўлиб, улар билан мулоқот ўрнатишмоқда. Дастурий ғояларимизни  батафсил тушунтиришга интилишмоқда.

Жумладан, партиянинг “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси Кенгаши чақирув асосида Олмазор туманидаги Бандликка кўмаклашиш марказига борди. Кенгаш раиси Нилуфар Одилова ташкилот ходимлари билан дастурий мақсад-вазифаларимиз хусусида суҳбатлашди. Шундан сўнг, мазкур ташкилотнинг 18 нафар ходими партиямиз сафига қабул қилинди.  

Бу жараёнда партиянинг Бектемир тумани Кенгаши ҳам фаоллик кўрсатмоқда. Хусусан, “Партия патронажи” навбатдаги чақирув бўйича Тошкент ирригация ва мелиорация институти ҳамда Автомобил йўллари бош бошқармасида бўлди. Учрашув чоғида Асия Абдалова ҳамда Охун Бердиевлар  янги таҳрирдаги  сайловолди дастур юзасидан ўзларининг илиқ фикрларини билдиришда. Унда кўзда тутилаётган мақсад ва режалар долзарблиги билан аҳамиятли эканлигини таъкидлашди.

Суҳбат якунида барча мурожаатчиларга “Партия патронажи”нинг туман Кенгашлари томонидан аъзолик билетлари топширилди.     

Зулайҳо АХМАДЖОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

      

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+