“Партия патронажи”нинг шифохонага ташрифи

11.11.2019 18:11:18

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан “Партия патронажи” лойиҳаси эълон қилингач, партиямиз сафи фаол, ташаббускор аъзолар билан кўпайиб бормоқда. Айниқса, партия томонидан тиббий маданиятни шакллантириш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янада ошириш борасида қилинаётган ишлар, “Ақлли тиббиёт – ҳар бир инсон учун” шиори остида ўтказилаётган  тадбирлар натижасида тиббиёт соҳаси вакиллари партиямизга янада кўпроқ қизиқиш билдиришмоқда.

Ижтимоий тармоқлар орқали мазкур лойиҳадан хабар топган Ш.Рашидов туман тиббиёт бирлашмаси ходимларининг чақирувига асосан партиянинг Ш.Рашидов туман Кенгаши раиси Воҳид Саитхонов туман тиббиёт бирлашмаси ҳодимлари билан учрашиб, давра суҳбати ташкил этди. Тадбирда туман Кенгаши раиси Воҳид Саитхонов томонидан партиянинг мақсад ва вазифалари, сайлов тарғиботи ойлиги давомида партия томонидан олиб борилаётган ишлар, амалга ошираётган лойиҳалар хусусида сўз юритди. Тадбир сўнгида 20 нафар шифокор ва ҳамширалар партия аъзолигига қабул қилинди.   

Рустам Субҳонқулов, Туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори:

- Партияни тиббиёт ва таълим соҳасида олиб бораётган изчил ислоҳотларнинг ташаббускори сифатида яқиндан билганим учун партияга аъзо бўлиш ниятида эдим. Тез фурсатда партия вакиллари қилган мурожаатим асосида шифохонамизга ташриф буюришди ва бизни партия фаолияти билан янада яқиндан таништиришди.

Фаррух ИСРОИЛОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

туманлараро ижрочи котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+