Партия патронажи: Нотариал идора ходимлари “Адолат” сафига қабул қилинди

11.11.2020 13:11:16

Фарғона вилоятидаги Фарғона шаҳар нотариал идора нотариуси ва идора ходимлари “Партия патронажи” лойиҳаси доирасида  Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзолигига қабул қилинди.  Аъзолик  билетларини  Фарғона вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Адҳамжон Умаров, Фарғона шаҳар кенгаши раиси Фарҳоджон Алижоновлар иштирокида топширилиб, ишларига омад тиланди.

 Мазкур жамоада  Фарғона шаҳар Кенгашининг бошланғич партия ташкилоти (БПТ) фаолияти  йўлга қўйилди.  

  • “Адолат” партиясининг  фаолиятини кузатиб борамиз, – дейди  жамоа раҳбари Муқаддасхон Эгамбердиева. – Лойиҳалари, ташаббуслари долзарб шу билан бирга, таълим тизимида ёшларга имтиёз ва имкониятлар яратишга қаратилганлиги билан  аҳамиятли. Қолаверса, суд-ҳуқуқ соҳасидаги  таклифлари ҳам асослидир.   Уларни доим қўллаб-қувватлаганмиз, шу мақсадда аъзо бўлиш учун партияга мурожаат қилган эдик.  Ортиқча оворагарчиликларсиз,  ишхонамизга келиб  мен  ва  5 нафар ҳамкасбларимни ўз сафларига қабул қилдилар.

 

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+