“Партия патронажи” – Қуйичирчиқдаги хонадонда

17.09.2019 16:09:37

Партиянинг Қуйичирчиқ туман Кенгашида ташкил этилган “Партия патронажи” навбатдаги чақирувни қабул қилди. Қуйичирчиқ тумани  “Йилқичи” маҳалласи, “Мурувват”  кўчаси  4-уйда  истиқомат қилувчи фуқаро Шахзод Марипжоновдан мурожаат келиб тушди. Шу куни партия ходимлари фуқаро хонадонида бўлишди.

– Сиёсий партиялар фаолиятини кузатиб бораман, – дейди у –  Анчадан бери қайси сиёсий партияга аъзо бўлсам экан, деб ўйлаб юрардим. Ҳар бир партиянинг ғоялари ва ундаги илгари сурилган устувор вазифалар билан яқиндан танишиб чиқдим. “Адолат” социал-демократик партиясининг мақсади ва  ғояларидан кўнглим тўлди.  

 Фотима САТТАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП 

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+