“Партия патронажи” – қулайлик яратаётган лойиҳа

24.01.2020 17:01:18

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро шаҳар Кенгашида ташкил этилган “Партия патронажи”га Бухоро Тиббиёт институтида бўлажак тиббиётчиларга таълим берувчи ёш ўқитувчилар мурожаат қилиб, партиядошлар сафидан ўрин олишмоқда. Хусусан, “Анатомия ва клиник анатомия” кафедраси ассистенти Гулшан Ҳусейнова “Партия патронажи”нинг имкониятидан унумли фойдаланди.

-Ушбу лойиҳа бизга жуда катта имконият берди. Ўз ишимиздан ажралмаган ҳолда партияга аъзоликка қабул қилиндим. Бу менга ҳар томонлама ютуқ бера олди, десам муболаға бўлмайди дейди фахр билан Гулшан Ҳусейнова.

“Партия патронажи” Бухорода ўз ишини давом эттирмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+