“Партия патронажи” талабалар ётоқхонасида бўлди

18.11.2019 16:11:03

“Партия патронажи” талабалар ётоқхонасига ташриф буюрди.

Гулистон давлат университети партия билан биргаликда тадбир ташкил этганида лойиҳа ҳақида эшитган талабалар ўзларининг илиқ муносабатларини билдиришганди. Шундан сўнг улар тарафидан келиб тушган мурожаатга кўра “Партия патронажи” талабалар ётоқхонасида бўлди.

“Физика-математика” факультети ўндан ортиқ талабалари партия аъзолигига қабул қилинди. Уларга тантанали равишда партия билетлари топширилди.

Ташриф сўнгида партия сайловолди дастури асосида келтирилган маълумотлар талабаларда катта қизиқиш уйғотди.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+