“Партия патронажи” уйма-уй юришда давом этмоқда

12.09.2019 09:09:08

Яшнобод туманидаги “Партия патронажи” янги манзил сари йўл олди. Бу галги ташриф “Авиасозлар” маҳалласига бўлди. Фуқаро Жамшид Бердиев хонадонида бўлган суҳбатда дастуримизни астойдил ўрганиш истаги борлигини айтиб ўтди. Сайловолди дастуримизда жамиятнинг энг зарур бўғинлари ўрин олгани алоҳида эътиборини тортганини таъкидлади.   

Шу сабабли  партиямизга аъзо бўлишга қизиқиш уйғонганини билдирди. Партиянинг Тошкент шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари Одил Омонов фуқарони лойиҳаларимизнинг мақсад-вазифалари, эришаётган натижаларимиз хусусида таништирди.

Учрашув сўнггида  Жамшид Бердиевга ўз уйида аъзолик билети топширилиб, партия сафига қабул қилинди.

“Партия патронажи” чақируви туманларда давом этмоқда.

Зулайҳо АХМАДЖОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+