“Партия соати” кўрсатувида “Адолат” фаоллик кўрсатди

23.09.2019 17:09:29

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши Бухоро телевидениеси орқали эфирга бериладиган “Партия соати” номли кўрсатувда чиқиш қилди.

Кўрсатувда партия вилоят Кенгаши ходимлари, депутатлар ва ёшлар иштирок этишди. Унда журналист дастлаб партиянинг сайловолди дастури, мақсад ва вазифалари тўғрисидаги саволларига жавоб олди. Шунингдек, партия аъзолари, депутатлар ва уларнинг фаолиятлари борасида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Кўрсатувни тасвирга олиш жараёнида партия томонидан ёшлар, аёллар ва ёши улуғларнинг ҳуқуқий ҳимояси мақсадида амалга оширилаётган ишлар хусусида  тўхталиб ўтилди, “Ёш адолатчилар” қанотининг фаол аъзолари ҳам кўрсатувда чиқиш қилиб, ёшлар учун олиб борилаётган тарғибот ишлари ҳамда акциялар хусусида айтиб ўтди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши ахборот хизмати    

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+