Партия ташаббуси барчага завқ бағишлади

04.09.2019 16:09:43

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят ва Шофиркон туман Кенгаши ташаббуси ҳамда туман ҳокимлиги, маънавият тарғибот маркази билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан “Мустақиллик – ноёб бойлик, азиз неъмат” шиори остида кўргазмали ярмарка ташкил этилди. Тадбирни партия вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов очиб берар экан, барчани муборак байрам билан табриклаб, кўргазмада иштирок этаётганларнинг фаолиятларига омад ва зафарлар тилади.

Кўргазмада тумандаги ҳунарманд адолатчилар иштирок этиб, ўзларининг истеъдод ва маҳоратларини намойиш этишди. Беш юзга яқин фуқаролар, ёшлар ташриф буюриб, ҳар бир ҳунар эгасининг маҳорати ҳамда қўл меҳнати билан танишишди, қизиқарли маълумотларга эга бўлишди. Айниқса, ўтказилган маҳорат дарслари туман ёшларининг ҳунарга бўлган қизиқиши ҳамда эътиборини оширди.

-Партия ташаббуси бизнинг меҳнатимизни юксакларга кўтарди. Мен ўттиз йилдан буён каштадўзлик билан шуғулланаман. Бугунги кўргазмада ўз шогирдларим билан иштирок этар эканман, унда шогирдларим сони янада ошди. Қизиқувчилар кўпайди. Айниқса, бизнинг қўл меҳнатларимиз партия томонидан эътироф этилиб, муносиб тақдирланди. Бу эса бизга куч ва ғайрат бағишлайди - дейди шофирконлик каштадўз Лутфия опа Рўзиева.

Кўргазма давомида ҳар бир ҳунарманд адолатчилар партия вилоят Кенгашининг фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

     Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистони “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+