Партия ташаббуси билан туманда кўпкари ўйинлари ташкил этилди

03.03.2020 17:03:56

Кўпкари — Марказий Осиё халқларининг қадимий, оммавий, миллий ўйинларидан бири. У байрам, тўй ва сайллар муносабати билан ўтказилган.  Турли жойда ҳар хил қоида бўйича (чортоқ, судратма, марра, пойга, пакка, минбар ва бошқа номлар билан аталган) улоқ ўйини уюштирилган. Улоқ-кўпкари кўнгилочар томоша ёки шунчаки ўйин бўлмасдан ўғил болалар, йигитларни мард, жасур, эпчил, довюрак қилиб тарбиялаш вазифасини бажаради.  Унда ор-номус, керак бўлса, ҳаёт-мамот кураши, баҳси кетади. Йигитнинг зўри, отнинг зўри бу ўйинда  намоён бўлади.

Халқимизнинг кўпкарига бўлган катта қизиқиши туфайли бугун бу ўйин бардавом. Айтиш керакки, хозирда миллий спорт ўйинларимизга, хусусан, от спортига бўлган эътибор йилдан-йилга ортиб, унинг ривожи, оммалашуви йўлида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Асосий мақсад – мамлакатимизда от спортини янада ривожлантириш, аҳоли ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтиришдан иборат.

Баҳор фасли кириб келиши  билан миллий анъаналаримиз, қадимий удумларимиздан бири бўлмиш улоқ-кўпкари ўйинлари  юртимиз бўйлаб юқори кайфиятда катта тантана билан ўтказилмоқда.

 

Жумладан, Тошкент вилоятининг Паркент туманида Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши ташаббуси билан улоқ-кўпкари мусобақаси ташкил этилди. Унда  паркентлик ҳамда бошқа туман-шаҳардан келган эпчил чавандозлар бош соврин учун кураш олиб бордилар. Турнир ғолиблари партиянинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+