Партия ташаббуси: МТМда ақл майдончаси очилди

29.10.2019 15:10:46

Оҳангарон тумани “Қорахитой” МФЙ ҳудудида жойлашган 2-сонли мактабгача таълим муассасасида “Адолат” СДП Оҳангарон туман  Кенгаши ташаббуси билан “Мактабгача таълим - кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳаси асосида шашка ва шахмат майдончаси ташкил этилди.

Биз биламизки, шашка бола учун эрмак, қувонч манбаи бўлибгина қолмай, унинг диққати, хотираси, ижодий тафаккури ва тасаввурини ўстиришга ҳам хизмат қиладиган воситадир. 

Барно Холтўраева, Оҳангарон туман 2-сонли МТМ  мудираси:

- Бола қалбига йўл топиш, боғча давриданоқ ҳар бир ўғил қизнинг иқтидори, истеъдодини кашф этиб, унга алоҳида эътибор кўрсатиш муваффақиятлар калитидир. “Адолат” партияси туман Кенгаши  томонидан ташкил этилаётган  МТМларда шашка ва шахмат мусобақалари болаларнинг соғлом ўсиши баробарида ақлий ривожланишига ҳам хизмат қилади. Таълим муассасамиз тарбияланувчиларининг ёш шахматчи сифатида қилган ҳаракатлари эътиборли. Бундай спорт  мусобақалари кенг жамоатчилик ва  тумандаги МТМлари  томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Айтиш жоизки, ақлни чархловчи, бола тафаккурини ривожлантирадиган ушбу спорт турлари билан болаликдан машғул бўлиш инсонда ўз вақтини мазмунли ўтказиш, ундан унумли ва мақсадли фойдаланиш кўникмасини шакллантиришда муҳим ўрин тутади. Шунинг учун ҳам бизда бундай ақл майдончаларининг ташкил этилиши партияга бўлган илиқ таассуротларимизни бойитди. Биз бунинг учун партия вакилларига ўз ташаккуримизни изҳор этамиз.

Болажонларга қувонч бағишлаш ҳамда уларнинг хурсандчиликларига шерик бўлиш мақсадида шу ернинг ўзида муассаса тарбияланувчилари ўртасида шахмат-шашка ўйинлари ҳам уюштирилди.

Фотима САТТАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+