Партия ташкилоти ички ишлар ходимларининг маҳоратини баҳолади

22.10.2019 22:10:10

Партиянинг “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон “Адолат” СДП Олмазор туман Кенгаши Тошкент шаҳар сув спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби билан ҳамкорликда сузиш мусобақаси ташкил этди.

Маълумки, “25 октябрь - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни” мамлакатимизда кенг нишонланади. Шу муносабат билан ўтказилган  ўртоқлик учрашуви  “Себзор” сузиш ҳавзасида бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳар Ички ишлар  Бошқармаси ходимлари, ёш спортчилар, партия фаоллари иштирок этди.

Мусобақа аввалида сув спорти усталари томонидан мастер-класслар ўтказилди. Шундан сўнг, сузишга старт берилди. Бу жараёнда иштирокчилар ўзларининг бор маҳоратларини кўрсатишга ҳаракат қилишди.

Фарҳод Қодиров, мусобақа иштирокчиси:

-Партия томонидан касб байрамимиз муносабати билан уюштирилган мусобақа юрагимда катта иштиёқ уйғотди. Сузиш давомида ўзимга ишончим ортди, куч-ғайратим ошди. Албатта, бундай тетиклик иш фаолиятимда ўз натижасини кўрсатади, деб ўйлайман. Бунинг учун ташкилотчиларга рахмат дейман.

Муросасиз кечган муосабақа якунига кўра, эркаклар ўртасида Қобул Қосимов, Фарҳод Қодиров, Ришад Рахматуллин, аёллар ўртасида Робия Қўчқорова, Любовь Раҳматуллаева, Осиё Аҳмедовалар совринли ўринларга муносиб топилди.

Учрашув сўнггида партиянинг Олмазор туман Кенгаши томонидан иштирокчиларга эсдалик совғалар топширилди.

 Зулайҳо АХМАДЖОНОВА,

партия фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+