Партиядош шифокор маслаҳати: Дорини ўзбилармонлик билан қабул қилманг

12.08.2020 16:08:36

Барчамизга маълумки, дунё ҳамжамиятида коронавирус касаллиги бўйича вазият мураккаблигича қолмоқда. Дарҳақиқат, бугун инсоният ўз тарихида илк бор нафақат фаровонлиги, балки одатий турмуш тарзига таҳдид солаётган жиддий хавф билан юзма-юз турибди. Пандемия даври барча инсониятдан кучли сабр ва иродани, куч ва шижоатни талаб этмоқда. Шу вазиятда бирдамлик билан қадам ташламасак, Юртбошимиз даъватига чин дилдан амал қилмасак, бу офат балосидан қандай чиқиб кетамиз?

Карантин чекловлари билан жорий қилинган тартиб-интизомга каътий амал қилиб, коронавирус касаллигига қарши самарали курашда ҳар бир фуқародан муносиб ҳисса қўшишни тақозо қилмоқда. Бунинг учун эса сиздан жуда кўп нарса талаб қилинмайди. Фақат амалдаги карантин қоидаларига кўра, Сиз зарур ҳоллардагина кўчага чиқишингиз, махсус тиббий ниқобда юришингиз, ижтимоий масофани сақлашингиз, танишларингиз билан қўл бериб кўришмаслигингиз, имкони борича одамлар гавжум жойларга ва меҳмонга боришни вақтинча тўхтатишингиз, умуман олганда, шахсий гигиенага қатъий риоя қилишингиз талаб қилинади. Бу оддий қоидалар эса ўзини ва ўзгаларнинг саломатлигига бефарқ бўлмаган инсонларнинг барчаси уддалай оладиган осон кўрсатмалардир.

Шифокор сифатида янада муҳим бўлган тавсияларни бериб ўтмоқчиман. Айрим одамлар билиб-билмай тиббий билимга эга бўлмаган танишларининг тавсияларига кўра, дорихоналардан ҳар хил дори воситаларини сотиб олиб уйида ўзича қабул қилишмоқда. Бу эса кўпинча салбий оқибатларга олиб келмоқда. Агар Сизда касаллик аломатлари сезилса, тезда шифокорга мурожаат қилишга ҳаракат қилинг. Сабаби тўғри ташхис билан даволанишни йўлга қўйсангиз, саломатлингиз мустаҳкам бўлишига сабабчи бўласиз. Бундан ташқари, ҳар хил витамин капсулалар ўрнига  ҳозирги  айни пишиқчилик пайтида табиий витамин ва минералларга бой турли мева ва савзаботлар билан озиқланиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайман. 

Бугун биз барчамиз тартиб-қоидаларга буйсуниб, унга амал қилар эканмиз, бунинг билан касалликнинг янада кенг тарқалишининг олдини олган бўламиз. Мана шу синовли кунларни биргаликда енгиб, ўтсак марра бизники. Ҳеч качон тушкунликга тушманг. Ахир бугун сиз оилангиз даврасида соғ-омонсиз. Бундай бахтни ушлаб қолиш ва ўзгаларга ҳам улашиш сизнинг қўлингизда.

Бугунги кунда бутун дунё ва давлатимизда карантин чоралари босқичма-босқич енгиллатиб борилмоқда. Албатта, юртимизга, халқимизга байрамлар ярашади, лекин одамларнинг соғлиғи ундан ҳам муҳим.

 

Маржан ШОЛТАЕВА,

Кегейли тумани Тиббиёт бирлашмаси

силга қарши кўрашиш диспансери бошлиғи,

Халқ депутатлари Кегейли тумани

Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+